Қораўзак туманидаги “Маданият” овул фуқаролар йиғинининг фермер хўжаликлари ҳар йили Қорақалпоғистонда биринчилар қаторида давлатга пахта топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажариб келмоқда. Жорий йилда сувнинг кам бўлишига қарамасдан мавжуд сувдан унумли фойдаланиб, ғозалар ўз вақтида парваришланди. Натижада пахтадан мўл ҳосил олишга эришилди.
Худуддаги “Саламат” фермер хўжалиги 13 гектардан 31 тонна оқ олтин етиштириб, режани 101 фоизга етказди. Шу муносабат билан туман ҳокимлиги фермер хўжалиги раҳбарлари, теримчиларга миннатдорчилик билдирди ва совғалар топширди.
Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири