Жумладан, Тошкент божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Бектемир туманида қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

Дастлабки тезкор тадбирда “Lacetti” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, транспорт васитасининг ўриндиқ ва поликлари, орқа ойна остида, юк хонаси ва бошқа қисмларида яширилган Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган ҳамда қонуний йўл билан олиб кирилганлигини тасдиқловчи хужжатлари бўлмаган қиймати 60 млн. сўмлик 3минг қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатидаолиб қўйилди.

Мазкур туманда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда эса яна бир “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, унинг орқа ўриндиқлари, юк хонасига яширилган 29,8 млн. сўмлик 1990 қути тамаки маҳсулотлари борлиги маьлум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.