Ушбу поездда ҳудудга келган 100 нафарга яқин олий тоифали шифокорлар 10 кун мобайнида Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказадилар, шу билан бирга уларга тиббий маслаҳатлар бериб, бепул дори дармон тарқатади.
«Саломатлик поезди»га 1,5 миллиард сўм миқдоридаги 5 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий материаллар юкланган бўлиб, улар орасида профилактика мақсадида қабул қилинадиган витаминлар, микроэлементлар ҳамда кардиологик, эндокринологик дори-дармонлар, шунингдек, шахсий гигиена воситалари мавжуд.