Республика шимолида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-21° бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши кузатилади. Ҳарорат 16-18° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли йўқ эмас. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади, дейилади Гидрометеорология хизмати агентлиги берган хабарда.