Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун «Тошкент – Кинел –Тошкент» темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йил 6 сентябрда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ поезди 952 нафар юртдошларимиз билан «Кинел» станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.
Мазкур поезд айни дамда Тошкент шаҳрига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.