Ушбу қарорга кўра, жамият тасарруфидаги самарасиз фаолият юритаётган 314 та ФЁТШни оммавий савдолари орқали сотиш белгиланди.
Мазкур қарор ижроси юзасидан жамият томонидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Жумладан самарасиз фаолият юритаётган 314 та ФЁТШлар фаолияти тўхтатилиб, уларни “E-Auksion” савдо платформаси орқали тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич сотиш ташкил этилади.
ФЁТШларни “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали сотишнинг энг муҳим афзаллик томони шундан иборатки, турли коррупцион ҳолатлар олди олинади. Чунки ФЁТШлар электрон савдо платформаси орқали сотилганда инсон омили мавжуд бўлмайди ва савдолар электрон тарзда автоматлаштирилган ҳолатда бўлади, бу эса, ўз навбатида адолат мезонларининг юқори даражада таъминланганлигидан далолат беради.
Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолиятдаги норентабел ва самарасиз ФЁТШларни АЁҚШларга айлантириш орқали “Uzbekneftgaz” бренди асосида фаолият юритадиган АЁҚШлар рўйхати кенгайтирилмоқда. Бунда, соғлом рақобат кучаяди ва реал бозор шароитларини ҳисобга олган ҳолда, сифатли автобензин ва дизель ёнилғиси аҳоли ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилади. Илғор ахборот технологияларидан фойдаланиш йўлга қўйилади. Бу ўз навбатида жамият иқтисодий самарадорлигини оширишда катта ижобий натижа кўрсатади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати