Бу нимани англатади?

  • 40 ёшдан ошган югурувчиларимиз бутун дунё бўйлаб саралашдаги югуриш пойгаларида иштирок этиб, очко тўплашлари мумкин бўлади;
  • Иштирокчилар "Abbott World Marathon Majors" глобал рейтингининг ёш бўйича гуруҳларига киритилади;
  • Энг яхши натижаларни қайд этган югурувчилар Лондонда (Буюк Британия) бўлиб ўтадиган Марафон бўйича жаҳон чемпионатида ёш тоифалари гуруҳларида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Abbott World Marathon Majors — бу дунёдаги энг катта ва машҳур 6 та марафонлар серияси жамланмасидир. Унинг таркибига Токио, Бостон, Лондон, Берлин, Чикаго ва Нью-Йорк марафонлари киради.