Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан 30 дан ортиқ ҳаваскор ва профессионал фотосуратчиларни бирлаштирган тадбир янги Самарқанд аэропорти терминали очилишининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилди. Самарқандда ўтказилган биринчи бундай тадбир ўзига хос хусусиятга эга бўлди — авиация ихлосмандларига тунги вақтда “споттинг” қилиш ва тонгни майдинда кутиб олиш таклиф қилинди.
Соат 01:30 дан 11:30 га қадар бир гуруҳ споттерлар ҳудуд бўйлаб ҳаракатланиб, темир қушларнинг тунги парвозлари ва қўнишларини суратга олишди, самолётларга хизмат кўрсатувчи ер усти хизматлари ишини кузатишди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 2 апрель куни Тошкент халқаро аэропортида учинчи расмий споттинг тур бўлиб ўтади. Иштирокчилар сони жиҳатидан тадбир янада кенгайиши кутилмоқда.