Дунёнинг 20 га яқин тиббий билим юртларидан етакчи олимлар ва соҳа мутахассислари маъруза қилган мазкур анжуманда замонавий тиббиёт, жумладан, юқумли ва паразитар касалликлар, Covid-19 ва ОИВ инфекциясига оид муаммолари муҳокама қилинди.

Тадбирни Россия Федерал тиббий-биологик агентлигининг Юқумли касалликлар бўйича болалар илмий-клиник маркази президенти, академик Юрий Лобзин, Украина Миллий тиббиёт фанлари академияси академиги Михаил Андрейчин, Астрахан давлат тиббиёт университети президенти Халил Галимзянов, АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш Марказий Осиё бўйича минтақавий маркази директори Daniel Singer ва бошқалар бевосита онлайн кузатиб боришди.