— Бу йилги қабул квоталарда янгиликлар анчагина, — дейди институт ректори Жасур Ризаев. — Институтда янги ўқув йилидан бошлаб  профессионал таълим ва халқ табобати йўналишлари очилади. Ушбу таълим йўналишларига 25 нафардан талаба қабул қилинади. Уларнинг 12 нафари грант, 13 нафари контракт асосида ўқийди.

Магистратура йўналишида 2019 ўқув йилида 117 нафар магистр ўқишга қабул қилинган бўлса, янги ўқув йилида 34 та йўналиш бўйича 180 та ўрин ажратилди. Шундан 47 таси давлат гранти, 133 таси тўлов шартномаси асосида қабул қилинади.