Дастлаб Самарқанд шаҳридаги 560 ўринли «Шарқ юлдузи» кинотеатрининг реконструкция ишлари билан танишди. Мазкур кинотеатр 1911 йилда қурилган.
Бундан ташқари, Агентлик бош директори яна шаҳардаги Самарқанд кинотеатри, Сўғдиёна ва Қорасув ҳудудларидаги кинозал ва кинотеатрлар, 520 ўринли вилоят ёшлар маркази томоша зали, ёзги амфитеатр билан ҳам танишди. Замонавий қурилмалар билан жиҳозланган томоша заллари Мустақиллик байрами арафасида ишга тушиши режалаштирилган.
Самарқанд шаҳрида жами 2120 ўринли 9 та кинотеатр ва кинозаллар «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалига тайёрланмоқда. Яна 3 та очиқ майдонларда фестиваль фильмлари намойишлари назарда тутилган. Агентлик раҳбарининг Кинематография агентлиги Самарқанд ҳудудий бўлимига ташрифи давомида фестивалнинг вилоятда ўтадиган кунига тайёргарлик масалалари бўйича ишлар қандай кечаётгани ҳам ўрганилди. Шунингдек, халқаро миқёсдаги кино байрамини юқори савияда ўтказиш учун зарур кўрсатмалар берилди.
Барно УНГБОЕВА,
Киношунос, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори