Маълумки, Франциянинг «Total Eren S.A.» компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ишлари жадал олиб бориляпти.
Ҳозирда кириш йўлларини қуриш, ер майдонини текислаш ва тўсиқлар билан ўраб чиқиш ишлари якунланган. Шунингдек, республикага лойиҳа доирасида ишлатиладиган ускуналар олиб келиняпти. Ҳозирга қадар 50 та контейнер олиб келинган ва 200 дан ортиқ ишчилар жалб қилинган.
Илк генерация қувватини ягона электр энергетикаси тизимига улаш 2021 йил октябрь ойига, лойиҳани тўлиқ ишга тушириш эса 2021 йилнинг декабрь ойига режалаштирилган.
Мазкур станциянинг ишга туширилиши натижасида йилига 260 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 76 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида барпо этилаётган электр станциясининг умумий ер майдони 353 гектарни, лойиҳанинг умумий қиймати эса 100 миллион долларни ташкил этади ва инвестор (Франциянинг «Total Eren SA») томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри молиялаштирилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.