Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, М1 рақамли “Темирйўл вокзали – Самарқанд халқаро аэропорти" шаҳар автобус йўналиши Самарқанд темирйўл вокзалини Абу Райҳон Беруний,  Мирзо Улуғбек,  Бўстонсарой, Ибн Сино номли кўчалар орқали Самарқанд халқаро аэропорти билан боғлайди.

М3 рақамли “Дўстлик маҳалласи – Боқий шаҳар” шаҳар автобус йўналиши “Дўстлик” МФЙдан бошланиб,  “Боқий шаҳар”гача бўлган масофани қамраб олади. 

30–рақамли “Тошкент” МФЙ – Янгиобод қўрғони – Қорасув массиви” шаҳар автобус йўналиши эса  “Тошкент” маҳалласини Шабод, уста Умар Жўрақулов, Шоҳи Зинда, Рудакий,  Мотрид, Янгиобод, Ўзбеккенти кўчалари орқали Қорасув массиви билан боғлайди.