Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:29 да қуршаб олинган ва соат 18:40 бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бинонинг гараж ҳудудиги ёқилғи сақлаш хонасининг 20 кв.м майдони ва ёқилғи ташишга мўлжалланган (бензавоз) «ГАЗ-52» автомобили ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.