“Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (494-сон, 18.08.2020 й) қабул қилинди.

Қарорда Самарқанд вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонасини очиш белгиланди.

Туркия Республикасининг Анталия, Адана ва Бурса шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг фахрий консуллари тайинланиши масаласини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклатилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Респyбликаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги турк инвесторларининг масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш ва лойиҳаларнинг амалга оширилишини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистонда фаолият юритаётган Туркия компаниялари вакиллари билан Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўртасида доимий, тўғридан-тўғри мулоқот учун платформа яратади.