Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, бугун соат 14:36 да Самарқанд вилояти ФВБга Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган МТМ ошхонасининг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарда айтилишича, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:40 да етиб борган ва 15:06 да ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида томнинг 30 кв.м қисми зарарланган.
Бошқарманинг қўшимча қилишича, жабрланганлар йўқ, тарбияланувчилар ўз вақтида бинодан эвакуация қилинган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб-чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.