Жорий йил 1 декабргача Самарқанд вилоятида жамоат транспорти қатнови етиб бормаган 61 та маҳаллани туман марказларига боғлаш учун жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилади.
Самарқанд шаҳри аҳолисининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, хизматлар сифатини ошириш учун шаҳарнинг жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштириш бош режаси ишлаб чиқилади.
Вилоят ҳудудига кириш постларида “Дамас” русумли автомобилларда автотранспорт воситаларидаги турғун манбалар ва умумий ифлосланиш (фон) даражасини аниқловчи ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган 3 та мобиль лаборатория автомашиналари билан таъминланади.