Туризм соҳаси вакилларидан иборат Самарқанд вилояти делегациясининг Европа мамлакатлари бўйлаб хизмат сафари давом этмоқда. 

Франциянинг Париж шаҳрида “Самарқанд — янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот компанияси ташкил этилди. 

Тадбирда туризм соҳасида фаолият юритаётган Франциянинг бизнес вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда Франция оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Тадбир доирасида Самарқанд вилояти туризм салоҳияти, транспорт-логистика тизимида сайёҳлар учун яратилган имкониятлар, туристик компаниялари томонидан янги туризм маҳсулотлари тўғрисида тақдимотлар ташкил этилди.