Бугун Самарақанд ана шу нуфузли тадбирни ўтказишга ҳар томонлама тайёр. Шаҳар байрамона кўриниш олган, Ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар байроқлари қадим ва боқий шаҳар кўчаларини безаб турибди.

Бугуннинг ўзида саммит доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. Хусусан, "Samarkand Regency" меҳмонхонасида ТДТга аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг савдо вазирлари учрашуви бўлиб ўтиши, шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ОАВ учун брифинглар ўтказиши режалаштирилган.