Куни кеча, соат 17:53 да “112” тизими орқали Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Самарқанд туманидаги "Ш. Рашидов" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёсида бир нафар фуқаро чўмилиш вақтида бирдан соғлиги ёмонлашиб, мустақил равишда ҳаракат қила олмай қолгани ҳақида унинг шериклари томонидан зудлик билан хабар берилган.

Қутқарувчилар воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, зудлик билан қутқарув ишларини бошлаган. Олиб борилган қутқарув ишлари натижасида фуқаро махсус нарвон ёрдамида "Қорадарё" дарёсининг қирғоғидан хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган ҳамда унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши учун тиббиёт ходимларига топширилган.

Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.