Эътиборлиси, янги корхоналарнинг фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида 1434 та янги иш ўрни яратилди. Яна бир эътиборга молик жиҳат, лойиҳаларни амалга ошириш учун 50,1 млн доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар йўналтирилди.

Энг йирик инвестиция лойиҳаларидан бири Нуробод туманида ишга туширилди. «Gamma Window System» масъулияти чекланган жамияти томонидан йилига 1800 тонна ПВХ профиллари ишлаб чикариш қувватлари барпо этилди ҳамда 57 та янги иш ўрни яратилди.

2. қурилиш материаллари

Туманда шунингдек, «Sogda Granit Stones» масъулияти чекланган жамияти томонидан 14,8 млрд сўмлик инвестиция ҳисобига йилига 200 минг куб метр тоғ тошини майдалаш ва инерт материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона барпо этилди.

2021 йилда ҳам Самарқанд вилоятида қурилиш материаллари йўналишида бир қатор саноат корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Жумладан, вилоятда соҳа бўйича умумий қиймати 1 трлн 898,1 млрд сўмлик 58 та лойиҳа амалга оширилади ва 1 964 та янги иш ўрни яратилади. Янги қувватларни яратиш учун 107,1 млн доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар йўналтирилади.

3. қурилиш материаллари

Хусусан, «SFX GREAT BULDINGS CITY» масъулияти чекланган жамияти томонидан Паяриқ туманида 50,3 млрд сўм инвестиция ҳисобига йилига 200 минг куб метр янги турдаги газобетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилади.

Жорий йилда ҳудудда цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилади. Жумладан, Пастдарғом туманида йилига 560 минг тонна портландцемент ишлаб чиқариш имкониятига эга «SAMARQAND AFROSIAB CEMENT» масъулияти чекланган жамияти ишга туширилади.

Янги қувватларни яратиш натижасида вилоятда 1681 млрд сўмлик қурилиш материаллари, (1060 минг тонна цемент, 190 минг тонна том ёпқич тунукалари, 420 минг кв.метр табиий пардозбоп тошлар ва 200 минг куб метр янги турдаги газобетон маҳсулотлари) жумладан, 42,8 млн долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 14,3 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш имконияти яратилади ҳамда 310 млрд сўмдан ортиқ маҳаллий бюджетга қўшимча тушум манбаси шакллантирилади.