“Очиқ осмон” режими Самарқанд халқаро аэропортининг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ, хорижий авиакомпаниялар учун рейслар ва йўналишлар бўйича чекловларнинг бекор қилинишини англатади.
Эндиликда хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъий назар Самарқанд халқаро аэропортига авиақатновларни амалга ошира олади.
Жорий йилнинг 1 октябрь санасидан Самарқанд халқаро аэропортида янги тартибнинг жорий этилганлиги тўғрисида чет эл авиация маъмуриятлари ўрнатилган тартибда хабардор этилди.