– Қувонарлиси, бугун ишга туширилган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” маҳалласи биносида тикув цехи ҳам фаолият бошлади, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Д.Усманов. – Биз бу тажрибани оммалаштиришга келишиб олдик.
Чунки фондимиз нафақат маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини, балки маҳаллаларнинг ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб тадбиркорликни ривожлартиришни ҳам ўз олдига мақсад қилиб олган. Бу йўналишда маҳаллалар ва тадбиркорлар билан ҳамкорлик қиляпмиз.
Тадбир давомида тумандаги “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” ва “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинларига мебеллар тўплами ва компьютер жамланмалари топширилди.
Тадбирдан сўнг фонд томонидан маҳалладаги “Темир дафтар”га киритилган беш хонадонга озиқ-овқат ва кийим-кечак маҳсулотлари топширилди.