Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида меҳрибонлик уйида тарбияланган ёшларнинг 26 нафарига янги уй-жойлар жиҳозланган ҳолда топширилган. Шунингдек, меҳрибонлик уйларида тарбияланган 10 нафар йигит-қизга Жомбой туманидаги кўп қаватли уйдан квартиралар берилган. Уйларни топшириш маросимида вилоят ҳокими Э.Турдимов ҳам қатнашган.

Ўрганиш жараёнларида вилоятда бундай ёшлар 84 нафар экани маълум бўлган. Жорий йилнинг 1 октябргача қолган 58 нафар чин етим бўлган йигит-қизларга ҳам уй берилади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати берган маълумотларга қараганда, 2020 йилда Самарқанд вилоятида меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларнинг 20 нафарига янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадонлар ажратилган ва жами 2 миллиард сўм бошланғич тўлови ҳам тўлаб берилган. Шунингдек, яна 12 нафар йигит-қизлар ҳокимлик томонидан 1 ва 2 хонали уйлар билан таъминланган. Жумладан, меҳрибонлик уйида тарбияланган, аммо ўз уй-жойига эга бўлган ёшларнинг хонадонлари ҳокимлик ва ҳомийлар кўмагида таъмирлаб берилмоқда.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати