Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.Х. гўёки Англия давлатидаги фирмада ишловчи танишлари ёрдамида 5 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилиб, уларнинг жами 10 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.