2023 йил 13 май куни соат тахминан 15:30 ларда Самарқанд шаҳар “Рудакий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Беруний-Гагарин” йўналишидаги автомобил йўлида “ИСУЗИ” русумли автобус ҳайдовчиси машинасини бошқариб бораётган вақтида, йўлдан ҳаракатланиб ўтаётган 59-сон "Нурли маскан" мактаби ўқувчиси 2004-йилда туғилган, Қ.Д.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.
Натижада тан жароҳати олган пиёда Қ.Д. шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан 2023 йил 15 май куни шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.