Ижтимоий тармоқларда тарбиячи боланинг бошига бир неча марта ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, воқеа "Мадина Кўзмунчоқ" хусусий болалар боғчасида содир бўлган. Жорий йилнинг 20 апрель куни ўрта гуруҳ тарбиячиси М.Д. тарбияланувчига нисбатан жисмоний зўравонлик қилган.

Боғча раҳбарининг буйруғига асосан шу йилнинг 23 апрель куни фуқаро М.Д. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳолат ўрганилмоқда.