Унда Самарқанддаги анжуманда ўндан зиёд давлатдан 250 дан ортиқ шарқшунос олим иштирок этгани қайд этилган. «Форумда Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, шунингдек, Озарбайжон, Туркия, Туркманистон, Россия, ЕИ давлатлари, Хитой ва бошқа мамлакатлардан келган халқаро эксперт ва олимлар моддий маданият намуналарини сақлашда илмий жамоатчилик иштироки, замонавий илм-фан ва унинг ишланмаларини муҳокама қилди. Шунингдек, қадимий осори-атиқаларни сақлаш ва реставрация қилиш соҳасидаги янги технологиялар ҳақида сўз юритилди», деб қайд этади Агентлик.
Нашр Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Самарқандга ташриф буюргани ҳақидаги маълумотларни ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола қилган. «Туркманистон-Ўзбекистон олий даражадаги музокаралари чоғида дўст мамлакатлар ўртасида маданий ва ижодий соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди, келишувлар қатор икки томонлама ҳужжатлар билан мустаҳкамланди. Шунингдек, Туркманистон етакчиси Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, қадимий кентнинг бетакрор меъморий обидалари билан танишди», деб ёзади “Orient” АА.