Самарқанд шаҳридаги 71-сонли ҳамда 48-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

48-сонли мактабгача таълим ташкилоти инвестиция дастури асосида қурилган бўлиб, 240 ўринга мўлжалланган.

Реконструкция қилинган кейинги боғча - 71-сонли мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, ушбу муассаса 180 нафар болажонларни ўз бағрига олиш имконига эга.

Тадбирларда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.