Вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Шукуров, вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жўрабек Қоржовов, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Фарҳод Шайзоқов ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов ва унинг ўринбосари Рустам Олимовга бир ҳафта давомида автобус ва таксида юриб, аҳолига қандай транспорт хизмати кўрсатилаётганини ўрганиш вазифасини топширилди.

Маълум бўлишича, Акмал Шукуров ана шу топшириқ асосида бугуннинг ўзида Самарқанд шаҳридаги автобусларга йўловчи сифатида чиқиб вазиятни ўрганишни бошлабди, деб хабар беради Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати.