Ўзаро келишмовчилик оқибатида эр хотинига жаҳл қилиб, ундан ўч олиш мақсадида 3 нафар вояга етмаган фарзандини (2 та қиз ва 1 та ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдиради.

Шундан сўнг, у ушбу ошхона пичоғи билан танасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб ўзига тан жароҳати етказган.

Ҳозирда у шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.