Хусусан, Самарқанд тумани, Даштисухта маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Д.А. хонадонида "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиалига қарашли бўлган, аҳоли хонадонига имтиёзли равишда тарқатилиши белгиланган 261 дона маиший газ баллони ноқонуний тарзда сақланаётгани маълум бўлган.

Мазкур қоидабузарлик ҳолати бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.