Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ «Агробанк» Гўзалкент филиали мансабдор шахслари таъминотчи корхона «Г.Ч.» фермер хўжалиги раҳбари билан олдиндан тил бириктириб, «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан фуқаро Г.Ю. ва бошқалар 241,8 млн сўмлик наслли чорва молларини олгани тўғрисида сохта кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, давлатнинг мақсадли кредит маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.