Аҳолини суюлтирилган газ маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва соҳадаги муаммоларга барҳам бериш мақсадида, “Нududgazta’minot” АЖ томонидан суюлтирилган газ таъминотини онлайн назорат қилиш тартиби ишлаб чиқилди. Соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш йўлга қўйилиб, кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ҳисобининг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.
Илгари хабар қилгаимиздек, мазкур тизим III босқичдан иборат бўлиб,
I босқич - маиший газ баллонларига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатиш, II босқич - истеъмолчиларни ID- карталар билан таъминлаш,
III босқич - мазкур жараёнларни “Е-gaz” онлайн тизимига улашдан иборат.
Бунинг учун дастурчилар ҳамкорлигида “E-Gaz” дастури яратилиб, унда вилоятдаги 487 минг та истеъмолчи ва 547 мингга яқин маиший газ баллонлари рўйхати шакллантирилди. Бугунгача Самарқандда 300 мингдан ортиқ маиший газ баллонларга стикерлар ёпиштирилди.
Айни кунларда Самарқандга 160 минг дона ID-карта келтирилган бўлиб, Самарқанд шаҳар, Самарқанд тумани, Тойлоқ, Қўшработ туманлари ва Пайариқ тумани Челак ҳудудида яшовчи суюлтирилган газ истеъмолчиларига тарқатилмоқда.
- Истеъмолчига берилган ID - картада, у ҳақидаги барча маълумотлар жойланган бўлиб, оҳирги марта қачон газ баллон билан таъминланганлиги онлайн тизимда кўриниб туради. Бундан ташқари, ID карта орқали фақатгина белгиланган маблағни, белгиланган муддатда бир маротаба ечиб олиш жараёни йўлга қўйилади. Яъни, маиший газ баллон билан таъминлаш оралиғи 45 кун бўлса, 45 кун ичида истеъмолчидан фақат бир марта пул ечиб олинади. Шунингдек, ушбу тизим таъминотчи корхона учун ҳам бир қатор қулайликларга эга бўлиб, турли қоғозбозлик ишларига барҳам берилади. - дейди “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали суюлтирилган газ таъминоти бўйича директор ўринбосари Маъруф Пардаев.