2021 йил 6 январ куни унинг уйи текширилганда, А.Ж. маъмурий назорат қоидаларини бузиб, соат 21:00 дан сўнг яшаш уйида йўқлиги ва кўчада спиртли ичимликлар истеъмол қилиб юрганлиги аниқланган.

А.Ж. ушбу ҳолатни расмийлаштирмаслик ва жазони алмаштириш учун судга ҳужжатларини қайтариб юбормаслик эвазига пробация гуруҳи инспекторига 100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўлими ҳамда департаментнинг Булунғур тумани бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.