Институтда туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда ўтказилган «Тиббиёт фани ва технологиясининг замонавий ютуқлари» мавзуcидаги конференция доирасидаги мазкур амалиёт ҳудуд, балки юртимиз тиббиёти учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Конференцияда илмий-текшириш марказлари ходимлари акушерлик ва гинекология, онкология, хирургия, урология йўналишида фаолият олиб бораётган шифокорлар қатнашди.
Халқаро конференцияни Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Жасур Ризаев очиб берди. Конференция доирасида «Бепуштликни даволашнинг замонавий усуллари, ИВФ орқали даволаш муваффақиятлари», «Суяк илиги трансплантацияси», “ Янги технологиялар орқали онкоурология ва онконефрологияда даволаш афзалликлари» , “ Юқори технологияли соғлиқни сақлаш, орган трансплантацияси бўйича махсус тадқиқотлар», «Умумий онкология, канцерогенез, эпидемиология масалалари, хатарли ўсмаларни ташхислар ва даволаш тамойиллари», «Буйрак трансплантацияси» ва «Гинекологияда эстетик жарроҳлик» мавзуларида мутахассисларнинг маърузалари тингланди.
Келгусида СамДТИ ҳамда Туркиянинг “Medical Park” клиникаси ўртасидаги меморандумга асосан буйрак трансплантацияси бўйича ҳам жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйиладиган бўлди.
Маълумот учун Республикамизда 5 минг нафар бемор жигар циррозидан азоб чекса, уларнинг 500 нафари, яъни 10 фоизи жигар трансплантацияси амалиётига муҳтож. Бугунги кунга қадар мамлакатимизда жами 10 та жигар трансплантацияси амалга оширилди.
ЎзА