Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланиш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу мақсадда “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида жами 2514 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, соҳага оид 1003 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан масъул шахсларга нисбатан ваколат доирасида 678 та ҳолатда 194,4 миллион сўмлик маъмурий ва 85 та ҳолатда 65,3 миллион сўм молиявий жарима санкциялари қўлланилган бўлса, 62 та ҳолатда тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Шунингдек, қонунбузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан 39 та тақдимнома киритилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бьартараф этишлари юзасидан 224 та ёзма кўрсатма берилган бўлса, ҳуқуқбузарлик содир этилишини эрта олдини олиш мақсадида 1514 та сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига расман огоҳлантиришлар берилди.
Бугунги кунда “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишлари ҳамда сувдан фойдаланишда қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Аваз Очилов,
“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят
бошқармаси бош инспектори