Лойиҳа билан Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд шаҳри, Мирсаид Барака кўчаси, 47-уй манзилида улуғ аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги музей биносини таъмирлаш ва тегишли ҳудудини ободонлаштириши лозим.
Шунингдек, Маданият вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда музейни малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш чораларини кўриши, музейга замонавий интерфаол ахборот-коммуникация технологияларини жорий чораларини кўради.