Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг берган хабарига кўра, ҳодиса 2020 йил 5 октябрь соат 16:10 ларда 4Р-48 автомобиль йўлининг 69-километрида содир бўлганлиги маълум бўлган.

Ушбу йўлда ҳаракатланиб келаётган «Малибу» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги сув оқиб ўтадиган зовурга тушиб кетган.

Натижада, автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи тан жароҳати олиб тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.

Ҳозирда 2 нафар фуқаронинг ҳам аҳволи яхши.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.