Сессия ишини Ассамблеянинг маданият, ахборот, туризм ва спорт, аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология, сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссияларининг мажлислари очиб берди.
Тадбирларда МДҲ ПАга кирувчи мамлакатлар парламентлари делегациялари раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар ва экспертлар, жами 500 дан ортиқ киши иштирок этмоқда.
Бугун МДҲ ПА Кенгашининг мажлиси ҳам бўлиб ўтади. Парламент делегациялари раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади, 2022 йилда ўтказиладиган тадбирлар якунларини сарҳисоб қилади, МДҲ ҳудудида сайлов кампаниялари мониторинги тўғрисидаги ахборотни эшитади.