Яна бир тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган А.И. ижара асосида фойдаланиб келаётган Жомбой тумани “Мирза-Пай” ирригация тизими бошқармасига қарашли 1 гектар суғориладиган ер майдонини 60 минг АҚШ доллари эвазига ҳокимият тизимидаги танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, маҳаллий фуқародан 30 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ургут туманидаги МЧЖ раҳбари, 1964 йилда туғилган Х.А. эса жамиятга тегишли бўлган 5 сотих ер майдонини машиналарга хизмат кўрсатиш марказини ташкил қилиш учун 35 миллион сўмга маҳаллий фуқарога сотаётган вақтида ушланди.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.