Тарқалган хбарлар бўйича, Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, видеодаги жабрланувчи ўқувчи Иштихон туманидаги 15-умумтаълим мактабининг 7-синфида, зўравон ўқувчи-қиз эса шу тумандаги 74-умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳар иккала ўқувчи билан мактаб амалиётчи психологлари, маҳалла хотин-қизлар фаоли ва мактабларга бириктирилган инспектор-писихологлар томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Шунингдек, ҳолат туман ИИБ томонидан назоратга олиниб, зўравон ўқувчи қизнинг ота-онасига нисбатан МЖтКнинг 47- моддаси, биринчи қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.