Бу ҳақда МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси маълум қилди.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Пахтачи бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилганда қарздор ота ўз номидаги уйини бериш истагини билдирди.
Натижада, собиқ турмуш ўртоқлар ўзаро келишиб, алиментчи ота Пахтачи туман ҳудудида жойлашган уйини собиқ турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб берди ва мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланди.