Бу ҳақда “Ўзенергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда Тойлоқ тумани, “Чароғбон” МФЙдаги истиқомат қилувчи фуқаро Э.С. тижорат мақсадида 55 та тўпламдаги майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 5 млрд 528 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.