Самарқанддаги пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 2021 йил ҳосили учун уруғлик пахтани тозалаш-саралаш, туксизлантириш ва дорилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2021 йил ҳосили учун пахтанинг “Султон”, “Бухоро-l02”, “Омад”, “С-8286” сингари иқлим шароитига мос эртапишар ва ҳосилдор навлари экилиши режалаштирилган. Сифатли уруғлик чигит тайёрланиши Инспекциянинг Самарканд вилоят бошқармаси томонидан доимий назоратга олинган.

Инспекция органлари инспекторлари томонидан мавжуд кластер корхоналарида уруғлик пахта ғарамлари сақланиши, уруғлик чигитни туксизлантириш, тозалаш, саралаш ва дорилашни ўз вақтида ва сифатли бажариш сингари масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Келгуси йил ҳосили учун белгиланган режага кўра “Мароқанд сифат” МЧЖ томонидан 1 минг 690 тонна, “Пайариқ кластер” МЧЖ томонидан 955 тонна ҳамда “Пахтачи кластер” МЧЖ томонидан 805 тонна, жами 4 минг 994 тонна сара уруғлик чигит жамғариш юзасидан белгиланган агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Пастдарғом туманида 2021 йил ҳосили учун 16 минг 949 гектар ер майдонига чигит экилиши режалаштирилган бўлиб, 1 минг 113 тонна уруғлик чигит  “Самарқанд Камалак инвест текстиль” МЧЖ қошидаги Мели Қўчқоров номли уруғлик чигитни дорилаш ва саралаш цехида тайёрланмоқда. Баҳорги агротехник тадбирлар учун муҳим саналган жараён, уруғлик чигит тайёрлаш тадбирлари мавжуд меъёрий ҳужжатларга асосан ташкиллаштирилган. Уруғлик чигит унувчанлиги, сифати корхона лабораториясида муттасил синовдан ўтказилмоқда. Ҳозирга қадар вилоятда  4 минг 630 тоннадан ортиқ сара уруғ тайёрланди. Амалга оширилаётган агротехник тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, 2021 йил ҳосили учун пухта замин ҳозирлашдан иборат.