Баёнотда келтирилишича, шу йилнинг 17 июнь куни соат 20:30 ларда Ургут тумани Боғишамол маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 61 км.да “Камаз- 53212” русумли юк автомашинаси ва “Nexia 3” русумли автотранспорт иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Маълумотларга кўра, олган тан жароҳати натижасида “Nexia 3” русумли енгил автомашинасида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т. Рустамов (1986 йилда туғилган) воқеа жойида вафот этган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.