Шу боис, кейинги йил камида 30 минг гектарда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш зарурлиги қайд этилди.
Энди вилоятдаги фермерлар учун томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришни жорий қилишга бериладиган кредит фоизи 14 дан 10 фоизга туширилади, пахта майдонларининг ҳар бир гектари учун 12 миллион сўмгача субсидия берилади.
Вилоятда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
Сув солиғи тушуми тўлиқ туман сув корхоналари ихтиёрига ўтказилиб, фақат ариқ ва каналларни бетонлашга сарфланади. Бунинг натижасида ҳар йили 1 минг километр тупроқ канал ва ариқлар бетон қопламага ўтказилади.
Йиғилиш якунида давлатимиз раҳбари масъулларнинг ҳисоботлари ва режаларини тинглади.