Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, “S.G.” МЧЖ ҚК таъсисчисининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.G.” МЧЖ ҚК собиқ раҳбари Н.К. корхона омбор мудирлари ва кассири А.А. билан ўзаро тил бириктириб, корхонанинг 820,8 тонна гилос маҳсулотини нақд пулга сотиб, жами 11,7 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.