Жиноят иши материалларига кўра, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида яшовчи жамоатнинг 11 нафар аъзолари бир гуруҳга бирлашиб, фуқароларни юборишни кўзлаб, Сурияга “жиҳод” қилиш мақсадида интернет ижтимоий тармоқларида виртуал гуруҳ тузган.

Жамоат фаол тарзда ёшларни гуруҳга жалб қилиш билан шуғулланиб, террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамоларини мурожаат ва чақириқлари акс этган интернет тармоғидан олинган материалларни Самарқанд шаҳридаги ошхона ва интернет-кафеларда муҳокама қилиб келган.
 
Натижада, жамоат аъзолари экстремистик ғоялар таъсирида Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни мақсад қилган.

Юқоридаги виртуал жамоатнинг фаол аъзоларига нисбатан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.