Унда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бу йил Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан шифокорлар ўртасида алоҳида танловлар эълон қилинган эди. Касб байрами арафасида ана шу танловлар ғолиблари тақдирланди.
"Йилнинг энг яхши шифокори" номинациясига вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори Улуғбек Саломов сазовор бўлди. "Йилнинг энг яхши тиббиёт муассасаси" танлови ғолиблиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига насиб этди.